30 июнь куни "Invest Finance Bank" АЖ (InFinBank) акциядорларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида 8 та масала кўриб чиқилган. Хусусан, акциядорлар банк бошқарувининг 2025 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари тўғрисида ҳисоботларини тасдиқлаган, бошқарувнинг ўтган йилдаги фаолиятини қониқарли деб топган.
Йиғилишда банкнинг 2025 йил якуни бўйича аудиторлик хулосаси асосидаги соф фойдаси 144 млрд 616 млн сўмни ташкил этгани тасдиқланган. Акциядорлар банкнинг ўтган йиллар давомида йиғилиган ва тақсимланмаган фойдасини қисман тасдиқлш бўйича қарор қабул қилган. Хусусан, фойданинг 5 млрд 635 млн сўми — умумий захира фондига; 34 млрд 682 млн сўми — имтиёзли акциялар бўйича дивиденд тўлашга йўналтирилиши белгиланган.
Шунингдек, имтиёзли акциялар бўйича тўланиши керак бўлган 7 млрд 318 млн сўм миқдоридаги дивидендлар акциядорларнинг тегишли қарори қабул қилингунга қадар қолдирилиши маълум қилингани.
Банкнинг ҳар бир жойлаштирилган имтиёзли акциясига 115,60 сўм (ёки акция номинал қийматининг 11,56%) миқдорида дивиденд тўланади. Дивидендлар пул маблағи кўринишида 2026 йил 30 июндан 28 августга қадар тўлаб берилади.
Бундан ташқари, йиғилишда айрим ташкилий масалалар ҳам кўрилган. Банк Кузатув кенгашининг амалдаги аъзолари — Бобир Бурханов, Зикирилло Абдуллаев, Шухрат Мирзарахимов 3 йил муддатга, йил якуни бўйича бўлиб ўтадиган йиллик умумий йиғилишга қадар тасдиқланган. Шунингдек, банк бошқаруви раиси Бахтиёржон Джураев билан тузилган меҳнат шартномаси муддати 1 йил муддатга узайтирилган.
Акциядорлар 2026 йил банк ва банк гуруҳини аудитдан ўтказиш учун “Ernst & Young” МЧЖни аудитор сифатида таклиф этиш ва аудиторга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини 3 млрд сўм (ҚҚС билан) этиб белгилаш тўғрисида ҳам қарор қабул қилган.
