OSON, АҚШ элчихонаси ва Tech4Impact аёл тадбиркорлар учун AWE 3.0 дастури натижаларини тақдим этди

13.04.2026 19:56

37

Қорақалпоғистонлик 30 нафар тадбиркор аёл, 5 ойлик интенсив тайёргарлик ва энг истиқболли 6 та бизнес-лойиҳа — Тошкентда АҚШ элчихонаси ҳамда OSON финтех-холдинги кўмагида ўтказилган Academy for Women Entrepreneurs (AWE 3.0) дастурининг финал босқичи якунланди.

Фото: OSON

1–2 апрель кунлари Тошкентда Academy for Women Entrepreneurs (AWE 3.0) учинчи мавсумининг финали бўлиб ўтди. Қорақалпоғистондан келган 30 нафар аёл беш ой давомида ўз ғояларини мустаҳкам бизнес-кейсларга айлантириб, экспертларга тақдим этдилар.

Фото: OSON

AWE — АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси халқаро лойиҳаси ҳисобланади. Барча операцион жараёнларни Tech4Impact жамоаси олиб боради, OSON финтех-холдинги эса бош ҳамкор ва ҳомий сифатида ташаббусни молиявий қўллаб-қувватлашни ўз зиммасига олди.

Фото: OSON

Бундай ҳамкорлик туфайли тадбиркор аёллар жаҳон тажрибаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар, менторлар билан ишладилар ва ўз бизнес моделларини такомиллаштирдилар. Иштирокчиларга дастурдан кейинги имкониятлар — таълим олиш, бошқа ташаббусларда қатнашиш ва бизнесни ривожлантириш воситалари ҳақида алоҳида маълумот берилди.

Фото: OSON

Финал босқичи икки кун давом этди. Иштирокчилар ўз лойиҳаларини тақдим этиб, натижалари билан ўртоқлашдилар ва дастур давомида бизнеслари қандай ўзгаргани ҳақида сўзлаб бердилар.

Фото: OSON

Чиқишларни OSON, АҚШ элчихонаси ва Tech4Impact вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолади. Асосий эътибор бизнеснинг ўсиши, иштирокчиларнинг шахсий ривожланиши, келгуси қадамларни аниқ тушунишга қаратилди.

Фото: OSON

Дастур доирасида тадбиркорлик бўйича сессиялар ҳам ўтказилди. Улардан бирини DeVry University (Чикаго, АҚШ) доктори Паула Херринг олиб борди — унда бозор чегаралари йўқолиб, иқтисодиёт глобаллашаётган даврда бизнесни қандай ривожлантириш кераклиги муҳокама қилинди.

Фото: OSON

Учрашув тақдирлаш маросими билан якунланди. Сертификатларни АҚШ элчиси Жонатан Хеник, OSON асосчиси ва раҳбари (CEO) Фарҳод Маҳмудов ҳамда Tech4Impact директори Саида Юсупова топширдилар. Энг истиқболли деб топилган олтита лойиҳа алоҳида эътироф этилди.

Фото: OSON

Дастурнинг беш ойи иштирокчиларга янги босқичга чиқишга ёрдам берди. Олинган билимлар ва ҳамжамият қўллови билан тадбиркор аёллар ўзларининг маҳаллий лойиҳаларини Ўзбекистон бозорининг кўзга кўринган иштирокчиларига айлантиришга тайёр.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#OSON

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган