Содерот банкда бошқарув раиси ўзгарди

16.01.2026 13:58

92

Эрон Содерот банкининг Тошкентдаги шўъба банки раиси этиб ўтган йил декабрь ойида Муҳаммад Али Воҳидий Дероий тайинлангани маълум бўлди. У 2013 йилдан бошлаб ушбу банк раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган.

Фото: Содерот банк

2025 йил 1 декабрда Муҳаммад Али Воҳидий Дероий Содерот банк бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани маълум бўлди. Тегишли ўзгариш банк сайтида ҳамда Воҳидий Дероийнинг LinkedIn саҳифасида маълум қилинган, деб хабар бермоқда Bankers.uz мухбири.

Муҳаммад Али Воҳидий Дероий 1976 йил Эроннинг Рашт шаҳрида туғилган. 2001 йил Раштдаги Ислом Азад университети филиалини тилни тадқиқ қилиш ва таржимонлик йўналишида (бакалавр), 2015 йил Гилон университетини инглиз тилини хорижий тил сифатида ўқитиш йўналишида (магистр) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилдан бошлаган. 2013 йилгача Содерот банкнинг Эрондаги турли филиаллари ва Теҳрондаги бош офисида фаолият кўрсатган.

2013 йил 8 июндан 2025 йил 1 декабрига қадар Содерот банк Тошкент филиали Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. 2025 йил 1 декабрда Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Теглар:

#Содерот банк#бошқарув_раиси

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган