Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси томонидан ташкиллаштирилган “Яшил ва қулай уй–жой” халқаро форумида "Hamkorbank" АТБ алоҳида эътироф этилиб, "Энг креатив банк" номинациясида ғолиб деб топилди.

Ушбу номинация Hamkorbank’га Ўзбекистон аҳолисининг банк маҳсулот ва хизматларидан фойдаланишида янада қулай ва осон ечимларни таклиф этаётгани учун берилди. Банк томонидан аҳолига қулай шартларда яшил ипотека кредитлари ажратилмоқда.
Шунингдек, Hamkorbank’да яшил энергия учун янада қулай имкониятлар мавжуд бўлиб, уйингизга 50 кВт гача бўлган қуёш панеллари ва бошқа энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш учун 170 млн сўмгача, 10 йил муддатга арзон фоизли кредитларни расмийлаштиришингиз мумкин.
Яшил кредитларни расмийлаштириш учун Hamkorbank офисларига ташриф буюринг.
Банк ижтимоий тармоқ саҳифалари:
Телефон: 1256
Ҳамкорлик асосида
