ANORBANK ва Farengeyt Press нашриёти билан ҳамкорлик қилади

26.09.2025 18:22

119

"Банк ва маърифат" форуми доирасида ANORBANK ва Farengeyt Press нашриёти ўртасида молиявий саводхонликни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди. Қўшма лойиҳа Usborne нашриётининг, "Пул: бошланғич сабоқлар" китобини ўзбек тилига таржима қилишдан иборат бўлди.

Фото: Марказий банк

24-26 сентябр кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан "Банк ва маърифат: Билимли жамият билан қудратли иқтисодиёт сари" шиори остида форум ўтказилди.

Форумнинг якуний қисмида Марказий банк раиси Т. Ишметов, ТДИУ ректори Т. Тешабоев, шунингдек, банк-молия ва таълим соҳаси вакиллари иштирок этдилар.

Фото: Марказий банк

Ушбу форум доирасида ANORBANK ва Farengeyt Press нашриёти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Қўшма лойиҳа Usborne нашриётининг, "Бошланғич дарслар" туркумига кирувчи "Пул: бошланғич сабоқлар" китобини ўзбек тилига таржима қилишдан иборат бўлди. Ушбу нашр ёшларга пул ва молия ҳақидаги асосий билимларни содда ва тушунарли тилда ўзлаштиришга ёрдам беради.

Молиявий саводхонлик мамлакатнинг барқарор ривожланиши учун асос ҳисобланади. Шу боис ANORBANK маърифат ва таълим ташаббусларига сармоя киритишни давом эттирмоқда.

Ҳамкорлик асосида


Теглар:

#anorbank#китоб

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган