Август ойида муаммоли кредитлар миқдори 752 млрд сўмга камайди

26.09.2025 15:10

209

2025 йилнинг август ойида банкларнинг кредит қўйилмалари ҳажми 4,8 трлн сўмга кўпайиб, 581 трлн сўмга етган. Ой давомида муаммоли кредитлар қарийб 752 млрд сўмга камайган. Ўзмиллийбанк, Агробанк ва Ипотека банкларда NPL нисбатан кўпроқ "сўндирилган".

Фото: Bankers.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилнинг август ойи мобайнида Ўзбекистон тижорат банкларининг кредит портфели 4,8 трлн сўмга кўпайиб, жами миқдори 581 трлн сўмдан ошган.

Кредит портфелининг ўсиши давлат банкларида (+2,5 трлн сўм) ва бошқа банкларда (+2,4 трлн сўм) деярли бир хил миқдорда рўй берган.

Банклар қирқимида кредит қўйилмаларнинг энг катта ўсишини Агробанк (+947 млрд.сўм), Асакабанк (+791 млрд.сўм) ва Hamkorank (+603 млрд.сўм) таъминлаган.

Давлат банкларидан фақатгина Ўзмиллийбанкда (-309 млрд сўм)да, бошқа банклардан эса Инфинбанк (138 млрд сўм), Капиталбанк (-114 млрд сўм), КДБ банк (-117 млрд сўм)ларда кредит қўйилмалари миқдори сезиларли камайган.

Манба: Марказий банк

Кредит портфелидаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши август ойидавомида 751,6 млрд сўмга камайган.Камайиш асосан давлат банклари, хусусан Ўзмиллийбанк (-674,8 млрд сўм), Агробанк (-152,0 млрд сўм), бошқа банклардан эса Ипотека банк (-133 млрд сўм) ҳисобига рўй берган. Шунингдек, Туронбанк ва Микрокредитбанкдан бошқа барча давлат банклари муаммоли кредитларни бироз камайтиришга эришганлар.

Теглар:

#NPL#муаммоли_кредитлар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган