HUMO тўлов тизимига янги раҳбар тайинланди

17.09.2025 16:59

744

“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (HUMO тўлов тизими) бошқаруви раиси лавозимига Улуғбек Ходжитураевич Бахадиров тайинланди. Компания раҳбари вазифасини бажариб келган Мақсад Муҳитдинов жамият раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Фото: Bankers.uz

“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (HUMO тўлов тизими) ягона акциядорининг тегишли қарорига кўра, жамият бошқаруви раиси лавозимига Улуғбек Ходжитураевич Бахадиров тайинланди. У шу кунга қадар компания кузатув кенгашига ҳам раислик қилиб келаётганди.

Улуғбек Бахадиров 1975 йил туғилган. 1997 йил Тошкент Молия институтини “Халқаро валюта-кредит муносабатлари” йўналишини тамомлаган. У.Бахадиров фаолияти давомида тижорат банклари ва Марказий банк тизимида, хусусан Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Очиқ маъумотларга кўра Улуғбек Бахадиров "Poytaxt bank" Кузатув кенгаши аъзоси ҳам ҳисобаланади.

HUMO тўлов тизими Кузатув кенгаши раиси этиб "Ахборотлаштириш Бош маркази" МЧЖ директори маслаҳатчиси Сариходжаев Дилшод Шухратович сайланган.

Яна бир ўзгариш сифатида “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ бошқарув ўринбосари этиб Полянский Сергей Олегович тайинлангани қайд этилган.

Теглар:

#humo#тайинлов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган