Марказий банкнинг учта вилоятдаги бошқармаларида раҳбарлар ўзгарди

10.09.2025 16:21

768

Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармасига Хуршид Саноқулович Пардаев, Навоий вилояти бош бошқармасига Шавкат Хотамович Шаропов ва Сирдарё вилояти бош бошқармасига эса Низомжон Қодиржонович Сулайманов раҳбар этиб тайинланди.

Х.Пардаев (чапда), Ш.Шаропов (ўртада), Н.Сулайманов (ўнгда) / Фотоколлаж: Bankers.uz

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг буйруғи билан МБнинг Самарқанд, Навоий, Сирдарё вилоятидаги бош бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.

Жумладан, Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Хуршид Саноқулович Пардаев Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 2022 йилдан бугунга қадар мазкур лавозимда Отабек Исламович Азимов ишлаб келаётган эди.

Ўз навбатида Хуршид Пардаев ўрнига Шавкат Хотамович Шаропов Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар Ш.Шаропов Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Шунингдек, Низомжон Қодиржонович Сулайманов 2025 йил 9 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сирдарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар Н.Сулайманов Марказий банк Сирдарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Тижорат банкларида давлат мақсадли дастурлари ижросини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Теглар:

#сирдарё#навоий#самарқанд

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган