Бизнесни ривожлантириш банки навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди

06.08.2025 15:57

516

Матбуот анжуманида иш ҳақи, KPI тизими, ишга қабул қилиш ҳамда меҳнат муҳофазаси мавзуларида маъруза қилинди. Бундан ташқари, "Бизнесни ривожлантириш банки қуйи тизимида ойлик кесишлар ортидан ходимлар норози" сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Миллий матбуот марказида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тизимида ходимлар салоҳиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк Бошқаруви раҳбарияти, мижозлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Матбуот анжуманида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тизимида инсон ресурсларини бошқариш (HR) йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида жамоатчиликка ахборот берилди.

Маърузачилар томонидан HR-трансформациянинг бугунги кундаги аҳамияти ва зарурияти, ишга қабул қилиш ва танлов жараёнлари, янги ходимлар учун мослаштириш (адаптация) тизими, устоз-шогирд (иш ўрганувчилик) тизими асосида малакали ходимлар тайёрлаш, иш ҳақи ва рағбатлантириш (KPI) тизими, ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш, ходимлар хайрихоҳлигини ошириш тадбирлари каби жами 8 та йўналишда олиб борилаётган ишлар бўйича батафсил маълумот берилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Бугунги кунда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тизимида 3 160 та ходим фаолият олиб бормоқда. Шундан 2113 таси эркаклар ва 1047 таси аёл ходимлар саналади. Уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, муносиб меҳнат шароити билан таъминлаш масаласи банк Бошқарувининг мунтазам равишда диққат марказида бўлиб келмоқда.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Банк бир нечта инновацион лойиҳалар билан ишламоқда. Хусусан, “BRB Star Lab” лойиҳаси орқали устоз-шогирд анъаналари асосида лавозимга тайёрлаш чоралари кўрилмоқда. Устоз-шогирд муносабатларига асосланган БРБ мактабини жорий этишдан мақсад банкнинг тажрибали мутахассисларининг билим ва кўникмаларидан фойдаланган ҳолда, ОТМ битирувчиларни малакали мутахассис қилиб лавозимларга тайёрлашдан иборат.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Матбуот анжуманида ходимлар иш ҳақи ва рағбатлантириш тизимига киритилган ўзгартишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Қайд этилдики, янги тизим ишга яраша адолатли ҳақ тўлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва бунда ходим ўз ҳаракати билан даромадини ошириб бориши, KPI тизими орқали ўз меҳнатининг самарасини назорат қилиши мумкин бўлади.

Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш йўналишида маҳаллий даражада жами 111 та тренинг билан 6198 иштирокчи қамраб олинган бўлса, 168 нафар ходим касбий билим ва тажрибаларини ошириш мақсадида хорижга юборилган. Шунигдек, матбуот анжуманида ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш ва хайрихоҳлигини оширишга доир лойиҳалар бўйича ҳам атрофлича маълумот берилди. “БРБ ёш иқтидорлари”, “Директор билан бир кун”, “Нафис аёллар клуби”, “Book challange”, Инглиз тилини ўрганиш бўйича “Debat club”, “Заковат” мусобақалари ва турли йўналишлардаги спорт тадбирлари жамоавий муҳитни яхшилаш ва ходимлар хайрихоҳлигини оширишга хизмат қилмоқда. Ўз навбатида, уларни тинглаш таклиф ва муаммоларига қулоқ тутиш мақсадида қайта алоқа канали – BRB Voice bot жорий қилинди ва айни пайтда тест режимида ишга туширилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Анжуманда "Бизнесни ривожлантириш банки қуйи тизимида ойлик кесишлар ортидан ходимлар норози" сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берилди. Бунга кўра, тарқалган хабарлар асоссиз бўлиб, ўзгармас ойлик иш ҳақи камайтирилмаган. Ҳар бир ходимнинг фаоилияти натижаларини баҳолаш асосида KPI тизимига ўтилган.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган