Шахснинг харажатларига қараб уни скоринг қилиш имконияти пайдо бўлди

23.06.2025 12:29

325

"КАТМ" кредит бюроси фуқароларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда уларнинг сўнгги 12 ойдаги банк карталари транзакциялари, МИБ ҳамда коммунал тўловлари ҳақидаги маълумотларга асосланувчи янги — "Альтернатив скоринг" хизматини жорий қилганини маълум қилди.

Фото: Freepic

Ўзбекистон Президентининг 21.02.2025 йилдаги ПФ-26-сон Фармонида Расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга ипотека кредитини ажратиш учун уларнинг тўлов қобилиятини харажатлар орқали скоринг қилувчи платформани ишлаб чиқиш белгиланган эди.

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан расмий даромадга эга бўлмаган шахсларнинг ипотека ва бошқа турдаги кредитлардан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида, тўлов қобилиятини аниқлаш бўйича янги скоринг тизими “Альтернатив скоринг” кредит ҳисоботи ишга туширилди.

2025 йилнинг 23 июнидан бошлаб қарз олувчиларнинг банк карталари транзакциялари (охирги 12 ойлик), Мажбурий ижро бюросининг маълумотлари, шу жумладан белгиланган ва тўланган алимент тўловлари (охирги 12 ойлик) тўғрисидаги маълумотлар, коммунал тўловлари (охирги 12 ойлик) тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда кредит бериш амалиёти йўлга қўйилди.

Янги кредит ҳисоботи орқали банк ва нобанк ташкилотлар қарз олувчининг ушбу маълумотлари (амалга оширган харажатлари) асосида шаклланган скоринг бали тўғрисидаги маълумотни ҳам олиш имкониятига эга бўлади. Мазкур “Альтернатив скоринг” кредит ҳисоботи учун (1 донаси учун) БҲМнинг 0,05 баробари (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) миқдорида нарх белгиланади.

Теглар:

#катм#кредит_тарихи

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган