Марказий банк май ойида 13 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллади

19.06.2025 18:39

471

Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун май ойи давомида 13 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллагани маълум бўлди. Шунингдек, 17 та банк чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида, 13 та банк жаримага тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Фото: Bankers.uz

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2025 йилнинг май ойида 8 марта йиғилиш ўтказиб, уларда 37 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди, деб хабар бермоқда регулятор Матбуот хизмати.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 18 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (3 та), янги очилаётган микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ва чиқпариш (4 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (4 та) шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (7 та) билан боғлиқ масалалар кўрилган.

Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 19 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари ҳам муҳокама қилинган.

Тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдорини шакллантирилиши бўйича қонунчилик талабларига риоя қилинмаган ва банк бошқаруви томонидан муаммоли кредитларни ундириш ва улар қолдиғини камайтириш юзасидан ҳудудларда ишлаб чиқилган режа-графиклар ижроси таъминланмаган тақдирда 17 та тижорат банки чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Шунингдек, Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 13 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.

Банк назорати қўмитасининг навбатдаги йиғилишида 17 та тижорат банкига нисбатан чора ва санкциялар қўлланилиши ҳамда 13 та банк жаримага тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк апрель ойида олтита банк, учта ломбард ва иккита микромолия ташкилоти жаримага тортган эди.

Теглар:

#жарима

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган