Марказий банк ходими "Эл-юрт умиди" жамғармаси раҳбарига ўринбосар бўлди

18.06.2025 21:33

366

2019 йилдан Марказий банкда бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шухрат Наримонович Даминов Президент ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Telegram/"El-yurt umidi" Foundation

Президент Администрациясининг тегишли фармойишига мувофиқ, Шухрат Наримонович Даминов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг ижрочи директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш. Даминов ўз фаолиятини 2008 йилда Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармасида бошлаган. Тайинловга қадар 2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Ш. Даминов Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендиати сифатида Буюк Британиянинг Абердин университетида магистратурада таҳсил олган.

Ш. Даминов давлат бошқаруви, банк ва молия тизимида хорижий тажрибага эга, шунингдек, халқаро иқтисодий дастурларда иштирок этган.

Теглар:

#тайинлов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган