Жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари пойтахтда IV Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми (TIIF 2025) бўлиб ўтди. Унда халқаро инвесторлар, молия институтлари, бизнес ва давлат сектори вакиллари иштирок этиб, ўзаро мулоқот, шериклик ва янги лойиҳаларни муҳокама қилишди.
Ушбу форумда “Микрокредитбанк” АТБ ҳам фаол қатнашиб, бир қатор халқаро молия институтлари ва йирик компаниялар билан самарали учрашувлар ўтказди.
Жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Буюк Британиядаги шўба банки ICBC Standard Bank Plc билан 15 млн Евро миқдорида депозит жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди.
Фото: Микрокредитбанк
Мазкур шартноманинг имзоланиши халқаро молиявий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, банк мижозларига халқаро миқёсда тезкор ва сифатли хизматлар тақдим этиш, хорижий валютадаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайлик яратиш, банк мижозларининг экспорт ва импорт амалиётларини соддалаштириш, савдони молиялаштириш, аккредитивлар ва банк кафолатлари билан боғлиқ фаолиятни самарали юритишга имкон беради.
Шунингдек, ушбу ҳамкорлик натижасида ICBC Standard Bank Plc билан 20-50 млн Евро миқдорида 2 йил муддатга тўғридан-тўғри кредит линияси жалб қилиш ва банкда вакиллик ҳисобрақамлари очиш режалаштирилган.
Албатта, бундай ҳамкорлик икки молия институти ўртасида келажакда бошқа йўналишлар бўйича узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик учун ҳам асос бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.
Ҳамкорлик асосида