Халқ банки ва Осиё тараққиёт банки ўртасида амалий тренинглар ташкил этилди

17.05.2025 10:05

56

2025 йил 13–15 май кунлари Халқ банки ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида "ESG доирасида билимларни ривожлантириш принципларидан амалиётга" мавзусида амалий ўқув тренинглари бўлиб ўтди. Тренингда экологика, жамият ривожи ва иқтисодий барқарорликка доир ESG тамойилларининг амалиётга татбиқ этилиши муҳокама қилинди.

Фото: Халқ банки

2025 йил 13-15 май кунлари Халқ банки ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорлик доирасида "ESG доирасида билимларни ривожлантириш: принциплардан амалиётга" мавзусида амалиётга йўналтирилган ўқув тренинглари ташкил этилди.

Тренинг Халқ банкининг марказий аппарати, минтақавий ва банк хизматлари марказларида фаолият юритаётган кичик ва чакана бизнес бўлими ходимлари учун ташкил қилинди.

Тадбирда Осиё тараққиёт банкининг масъули, 20 йилдан ортиқ тажрибага эга, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонда қонунчиликни ишлаб чиқишда фаол иштирок этган, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси (IFC) ва Жаҳон банкида ESG маслаҳатчиси сифатида ишлаган Ольга Колдасова иштирок этди.

Фото: Халқ банки

Тренингда қуйидаги асосий мавзулар кўриб чиқилди:

  • ESG тамойиллари: Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жамият ривожида ESG масалаларининг ўрни ва иқтисодиётдаги роли
  • Амалиётга татбиқ қилиш: ESG тамойилларини компания фаолиятида қандай қўллаш мумкинлиги, бизнес жараёнларини экологик ва ижтимоий жиҳатдан барқарорлаштириш
  • Тажриба алмашиш: Иштирокчилар ўз тажрибаларини ўртоқлашиб, турли соҳаларда ESG тамойилларини қўллаш бўйича интерактив баҳслар олиб бордилар.
Тадбирда иштирокчилар фаол иштирок этиб, амалий маслаҳатлар ва реал мисоллар асосида муҳокамалар олиб боришди. Тренинг сўнгида иштирокчиларга ESG тамойилларини амалиётда қўллашда ёрдам берадиган сертификатлар топширилди.

Келгусида ESG соҳасидаги билимларни янада кенгайтириш, касбий салоҳиятни ошириш ва Халқ банкининг барча тармоқларида ушбу тамойилларга асосланган хизматларни ривожлантиришга қаратилган яна кўплаб тренинглар режалаштирилган.

Теглар:

#молия#Халқ_банки#тренинг

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган