Халқ банки 2024 йилги молиявий натижаларини эълон қилди

04.03.2025 13:06

169

Банк ҳисоботига кўра, ўтган йилда Халқ банки активлари 27 фоизга ўсди, соф фойда 8 фоизга ошиб, 268 млрд сўмга тенг бўлди. Шунингдек, банкнинг "хазна" мобил иловасидан фойдаланувчилар сони 5 млнга етди.

Фото: Халқ банки

Халқ банкининг 2024 йилги молиявий натижалари эълон қилинди. Банк ҳисоботига кўра, ўтган йилда Халқ банки соф фойдаси 8 фоизга ўсиб, 268 млрд сўмни ташкил этган. Банк активлари 27 фоизга ошиб, 46,5 трлн сўмга тенг бўлган.

Шунингдек, ипотека кредитлари портфелининг ўсиш кўрсаткичлари 36,5 фоизга етиб, 9 трлн сўмни ташкил қилди. Натижада кўплаб оилалар ўз хонадонига эга бўлди.

Ажратилган онлайн микроқарзлар – 2,4 трлн сўм. Бу ўтган йилга нисбатан 284,7 фоиз кўп бўлиб, аҳоли учун тезкор кредит олиш имконияти ошди.

Банкнинг рақамли хизматлари аҳоли орасида кенг оммалашиб, "хазна" иловаси фойдаланувчилари сони 5 млнга етган.

Инфографика: Халқ банки

Халқ банки 2024-йилда молиявий барқарорликни сақлаган ҳолда, мижозлар учун хизмат кўрсатиш даражасини оширишга эришди. Активлар, кредит ва депозит ҳажми сезиларли даражада ўсди, рақамли хизматлардан фойдаланиш янада ортди.

Шунингдек, Халқ банки таълим соҳасини қўллаб-қувватлашни давом эттириб, 25,8 минг нафар талабага таълим кредити ажратилган.

Теглар:

#Халқ_банки#молиявий_йил

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган