"SNS RATINGS" агентлиги томонидан Республика тижорат банкларининг call-марказларига хизмат кўрсатиш даражаси рейтинг натижалари янгиланди.
Бунда ҳар бир банкнинг call-марказларига "Махфий мижоз - жисмоний шахс" сифатида, кредитлар бўйича савол билан битта қўнғироқ амалга оширилди.
Call-марказ операторлари билан алоқа 4 параметр бўйича баҳоланди:
- оператор билан уланишни кутиш вақти;
- операторнинг хизмат кўрсатиш маданияти даражаси;
- операторнинг профессионаллик даражаси;
- суҳбатнинг давомийлиги ҳисобга олинган.
Маълумот учун "SNS RATINGS" Ўзбекистон Республикаси субъектларининг ишончлилиги ва мустақиллиги тўғрисида холис ва ишончли маълумотларни тақдим этишни ўз олдига мақсад қилган миллий агентлик.